Кичкина ёхуд аҳамиятсиз, деган нарсанинг ўзи йўқ

17:02 20 Июнь 2018 Жамият
636 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.

Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мавзусига бағишланган ушбу тадбирда соҳа мутахассислари, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, ҳамширалар, хотин-қизлар қўмиталари масъуллари, маҳалла фаоллари қатнашди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 миллиондан ортиқ оила мавжуд бўлиб, уларнинг кичкинаси, каттаси ёки аҳамиятсизи бўлмайди. Оила — муқаддас қўрғон, муштарак мақсадлар манзили. Шу боис оилалар тинчлиги, барқарорлиги, фаровонлигини таъминлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилади.

Очиғини айтиш керак, авваллари ҳомиладорлар, гўдаклар, кексалар, парваришга муҳтож ёлғиз қария ва ногиронларга уй шароитида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш талаб даражасида эмасди. Бугун эса вазият яхши томонга ўзгарди. Хўш, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган қулайликларга жавобан, патронаж ҳамширалар, маҳалла ва тегишли ташкилотлар аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни уддалай оляптими? Натижалар нималарда акс этмоқда?

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедованинг айтишича, оила соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, бу борада давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлигини таъминлаш бўйича иш олиб бориляпти. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ҳудудларда илк маротаба консультатив марказлар фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу марказларда фақат тиббий эмас, оилада учрайдиган турли ижтимоий, психологик муаммолар юзасидан ҳам маслаҳатлар ҳам ташкил этиляпти.

Анжуманда, шунингдек, оилаларга кириб бориш механизмини тизимли йўлга қўйилмагани, вазифалар тақсимотидаги мавҳумликлар, ҳудуд аҳолиси ҳақида тўлиқ маълумотларнинг мавжуд эмаслиги, қолаверса, аҳоли тиббий патронажнинг мазмун-моҳиятини тўла-тўкис англаб етмагани каби омиллар патронаж хизмати вазифасини кўнгилдагидек адо этишга ғов бўлаётгани айтиб ўтилди.

Семинарда патронаж хизматини тубдан модернизация қилиш юзасидан ҳамкорликдаги зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мунисхон КАРИМОВА


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019