Кичик саноат зонасида 1100 нафардан зиёд ёш иш билан таъминланди

17:51 11 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
324 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Президентимиз жорий йил май ойида Наманган вилоятига ташрифи чоғида вилоят марказидаги “Орзу” кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда жойлаштирилаётган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берган эди.

Ўтган вақт мобайнида бу ерда тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий қиймати 74 миллиард сўмга тенг 10 та бизнес лойиҳа рўёбга чиқарилди. Натижада енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ўнта корхона фаолият кўрсата бошлади. Уларда 1100нафар зиёд ёшлар иш билан таъминланди.

“Орзу” кичик саноат зонасида 142,3 миллиард сўм қийматдаги 22 та лойиҳани рўёбга чиқариш режалаштирилган. Йил охирига қадар уларнинг барчаси ишга туширилади. Бу билан кичик саноат шаҳарчасига айланадиган мазкур ҳудудда йилига 82,2 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрлаш имконияти юзага келади. Шундан 6,2 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулотни ташқи бозорга чиқариш кўзда тутилган”, - дейди Наманган шаҳар ҳокимлиги котибият мудири Мубошер Адҳамов.

Вилоятда яқин вақт ичида шу каби яна тўртта кичик саноат зонасини яратиш ҳаракати бошланган. Улар иш бошлагач яна 12 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар