Киберхавфсизлик бўйича янги индустриаль парк яратилади

16:35 18 Январь 2019 Дунё
700 0

Иллюстратив фото

Хитойда компьютер тармоқлари соҳасида самарадор маҳсулотлар тайёрлаш ва ишлаб чиқариш учун индустриаль парк яратилади.

Миллий даражадаги ушбу парк Пекин шаҳрининг икки четида — ғарб томондаги Хайдянь ва шарқ томондаги Тунчжоу туманларида жойлашади, деб ёзади “Чжунго синьвэньван” портали. У мамлакатнинг саноат ва ахборотлаштириш вазирликлари томонидан ташкил этилади.

Кластерда йиллик даромади 1,5 млрд. АҚШ долларидан ошадиган камида учта корхона пайдо бўлиши керак.

Пекиндаги янги киберхавфсизлик индустриаль парки ХХРда тармоқ ҳужумлари, вируслар, энг муҳим маҳфий маълумотлар ўғирланиш хавфидан ҳимояланган илғор маҳсулотларни ривожлантиришнинг муҳим бўғинига айланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?