Хусусий бандлик агентликлари ишсизларнинг маблағларини қайтармаяпти. Вазирлик улар фаолиятини текширади.

10:13 15 Август 2019 Жамият
77 0

Иллюстратив фото

Бугунги кунда республикамизда лицензияга эга 61 та Хусусий бандлик агентлиги фаолият юритаётган бўлиб, айрим Хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларга ишга жойлашиш борасида хизматлар кўрсатилиши учун улардан олдиндан 100 фоиз тўловларни амалга ошириш талаб этилмоқда ва ундирилган тўловлар эвазига фуқароларни ишга жойлаштириш хизматлари кўрсатилмай қолмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар қилди.

Натижада фуқаролар томонидан Хусусий бандлик агентликларига тўлаган маблағларини қайтариш талаб этилганда, ушбу маблағлар қайтарилмаяпти ёки хизматлар кўрсатилмаган бўлса-да, маблағларнинг маълум бир қисми асоссиз ушлаб қолинмоқда.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ вазирлик томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида айрим* Хусусий бандлик агентликларининг фаолиятини текшириш режалаштирмоқда.

Текшириш якуни бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган Хусусий бандлик агентликларининг лицензиясини тўхтатиш, тугатиш, бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади, шунингдек Низом ва Битим талабларини бузган Хусусий бандлик агентликлари бўйича тўпланган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.

Текшириш режалаштирилган Хусусий бандлик агентликлари рўйхати қуйидаги ҳавола бўйича кўриш мумкин.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019