ХТВ мактаблардаги пул йиғими масаласига изоҳ берди

14:43 30 Октябр 2019 Жамият
65 0

ОАВ вакиллари ва блогерлар мактабларда пул йиғими масалалари бўйича турли маълумотларни эълон қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида бир мактаб мисолида умумтаълим мактабларини молиялаш масаласига ойдинлик киритилган эди.

Таъкидлаш жоиз, мактаб таълими тизимига ажратиладиган маблағларнинг 90 фоизи ўқитувчи ва мактаб раҳбарлари маошига йўналтирилади. Қолган маблағни мактаб маъмурияти муассасаларни жорий таъмирлаш ва ободонлаштириш ҳамда муассасани янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёрлашга сарфлаши лозим. Бу маблағлар мактабларни тўлиқ ва сифатли таъмирлашга етмайди. Шу туфайли мактаб раҳбарияти йиллар давомида пул йиғишга мажбур бўлган.

Жорий йилда мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш учун пуллик хизмат (бўш жойларни ижарага бериш, пуллик тўгарак)ларни ташкил этиш имконияти яратилди. Қўшимча маблағ топган ҳолда ходимларни рағбатлантириш ва мактабнинг моддий-техник базасини яхшилашга имкон берилди.

Қўшимча маблағ топишнинг яна бир йўли ҳомийларни жалб этишдир. Ҳомийлар турли корхона, собиқ битирувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналаридан иборат бўлиши мумкин. Мактабларда мажбурий пул йиғиш тақиқланади. Ҳомийлик ихтиёрий тарзда ва қонуний ташкил этилиши лозим. Яъни, пул маблағлари мактаб ҳисобига тушиши ва ҳомийлар маблағларни сарфланиши бўйича маълумот олиши учун шароит яратилиши керак.

Бу йил мактабларда Кузатув кенгашлари ташкил этилди. Кенгашга ўқувчиларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар, ўқитувчи ва бошқалар сайланиши мумкин. Кузатув кенгашларига бюджетдан ҳамда қўшимча ишлаб топилган маблағларни самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш имконияти яратилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019