ХТВ: мактаб битирувчилари камида учта тилни билишлари керак 

14:19 16 Октябр 2019 Жамият
243 0

Халқ таълими вазирлиги фикрига кўра, мактаб битирувчилари камида учта тилни - давлат, рус ва инглиз тилларини (ёки бошқа хориж тилини) пухта билиши лозим.

Бу йўналишда вазирлик бир қатор амалий ишларни олиб бормоқда.

1.  Вазирлик ўзбек миллий мактабини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этди. Ишчи гуруҳ маткабларда таълим сифатини, жумладан, ўзбек тилини ўқитишни такомиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда.

2.  Юқорида қайд этилганидек, Россия билан рус тили ўқитувчилари ва рус мактаблари учун фан ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

3.  Инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш учун АҚШ ва Буюк Британия билан ҳамкорлик қилинмоқда. Мазкур йўналишлар бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

4.  Шу билан бирга, вазирлик мактабларда немис тилини ўқитишни яхшилаш бўйича Германия билан  ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Яқин вақт ичида вазирлик бошқа давлат вакиллари билан мактабда ўқитиладиган хорижий тилларни ўқитиш методикаси ва дарсликларни такомиллаштиришда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ниятида.

Асосий мақсад - мактаб битирувчилари давлат, рус ва яна бир хорижий тилни пухта билишига эришишдир. Битирувчиларнинг 3 та тилни билиши  келажакда меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга имкон беради. Мисол учун, ҳозирда мамлакатимизда туризм ривожланмоқда. Тил билган битирувчи гидлик ёки таржимонлик қилиши ҳам мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019