Хўжандда Ўзбекистон савдо уйи ташкил қилинди

11:10 18 Июль 2018 Иқтисодиёт
607 0
Фото: chamber.uz

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил март ойида Тожикистон Республикасига қилган давлат ташрифи давомида яқин икки йил мобайнида ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилди. “Саховат” бозорида ўзбек тадбиркорлари маҳсулотлари сотилиши йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва Сўғд вилояти Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилган бўлиб, унга кўра, ҳам икки давлат тадбиркорлари бизнес-форумлар, кооперацион биржаларда иштирок этиб келмоқда.

Яқинда Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган“Сўғд — 2018” халқаро кўргазма-ярмаркасида Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштироки таъминланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019