Хўжа Ориф Моҳитобон зиёратгоҳи янада обод қадамжога айланди

11:03 05 Сентябр 2019 Жамият
900 0

“Етти пир” силсиласига мансуб Хўжа Ориф Ревгарий (Моҳитобон) зиёратгоҳи истиқлолимизнинг 28 йиллиги айёми арафасида янада обод масканга айланди.Президентимизнинг тегишли топшириқ ва тавсиялари асосида бу қадамжода улкан қурилиш ва ободончилик юмушлари бажарилди.

Ҳазрат даҳмаси таъмирдан чиқарилди, бир пайтнинг ўзида 500 номозхонни сиғдира оладиган масжид, таҳоратхона, музей, минора, айвонлар, дарвоза ҳамда 80 ўринли “Пойкент” меҳмонхонаси барпо қилинди.6 гектар ҳудудда бажарилган 15 миллиард сўмга тенг бунёдкорлик ишларидан сўнг Шофиркон туман марказидаги бу зиёратгоҳда тантанали маросим ўтказилди.Унда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакиллари, “Нуроний”, “Маҳалла” фондлари фаоллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.Вилоят ҳокими Ў. Барноев сўз олиб, улуғ бобокалонимиз мангу қўним топган масканнинг обод этилиши юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз кўз қорачиғидек асраб – авайланаётгани, Хўжа Ориф Моҳитобоннинг маънавий мероси кенг тарғиб қилинаётгани ифодаси эканини таъкидлади.Табиийки, бу каби юмушлар юртимизда зиёрат туризми равнақига ҳам ҳисса қўшади.

Маълумот тариқасида айтиш лозимки, бу қадамжо салкам тўққиз асрлик тарихга эгадир.Айни дамда ҳазрат ҳаёти, у илгари сурган ғояларни ўрганишга қизиқиш катта.Қадамжони ҳар куни ўртача икки минг нафар киши зиёрат қилаётгани ҳам кўп нарсани англатади.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?