Ховос туманига янги ҳоким тайинланди

18:16 15 Апрель 2020 Жамият
603 0

архив фото

Халқ депутатлари Ховос туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Бу ҳақда Ховос туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу сессияда Ховос туман ҳокими вазифасида ишлаган Р.Бобоев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг директори вазифасига ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими этиб Камолов Учкун Ибрагимович тайинланди.

Камолов Учкун Ибрагимович Камолов илгари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?