“Ховос сити”да нима гаплар?

10:06 02 Август 2019 Жамият
526 0

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган медиа-турнинг навбатдаги манзили “Ховос сити” бўлди. Бугунги кунда бу манзил туманнинг янги қиёфасини кашф этмоқда.

Айни пайтда улкан қурилиш ишлари авж олган ушбу “сити”да 30 та замонавий бино қад ростлаяпти. Ушбу объектлар битгач, қарийб 600 та бошпанага муҳтож оилалар ўз уйларига эга бўлади.

Беш қаватли, 2-3 хонали мазкур тураржойлар аҳолига арзон нархларда узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида берилади.

Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари Отабек Данабоевнинг айтишича, бу ҳудудда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида боғча, мактаб, тадбиркорлик объектлари қурилади.

Тадбир давомида иштирокчилар ҳудуддаги муқаддас қадамжоларни зиёрат ҳам қилишди.

Медиа-тур давом этмоқда.

Раҳим Шерқулов,
Аҳмадали Шерназаров,

“Халқ сўзи Онлайн”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?