Хотинини калтаклаб, боласининг ахлатини ейишга мажбурлаган эр қамоққа олинди

21:43 08 Октябр 2020 Жамият
6512 0

Телеграм каналларининг бирида Мирзо Улуғбек тумани, «Оққўрғон» маҳалласида эр хотинини масхара қилгани, унга тан жароҳати етказганлиги ва фарзандининг ахлатини истеъмол қилишга мажбур қилганлиги тўғрисида маълумотлар эълон қилинди.

Шундан сўнг, Тошкент ИИББ мазкур видео юзасидан расмий маълумот берди.

Унда келтирилишича, Ушбу видео 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси суратга олинган. Шу кечанинг ўзида 102 га аёл эри 46 ёшли И.Рустам томонидан калтаклангани ва унга нисбатан зўравонлик қилинганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Аёлга етказилган жароҳатларнинг оғирлигини аниқлаш учун суд тиббий экспертиза тайинланди.

Ушбу факт асосида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми («Қийнаш») бўйича жиноят иши қўзғатилди. И.Рустам ҳибсга олиниб, тергов давом этмоқда.

7 октябрь куни жабрланувчига ҳимоя ордери топширилди. Ҳозирда аёл ва унинг вояга етмаган болалари Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига вақтинча жойлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?