Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан  қандай ҳимоя қилиш мумкин? 

17:21 12 Август 2019 Жамият
140 0

Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда яна бир ҳужжат — “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси экспертлар ва ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида ҳар томонлама муҳокама этилди. 

Қатор қонун ҳужжатларига кўра, шахсга нисбатан жисмоний зўравонлик қилиш жиноий жазоланадиган қилмиш бўлишига қарамай, амалиётда аёлларга нисбатан, айниқса, оилавий-маиший ҳаётда зўравонлик ҳолларига ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва бошқа давлат органлари томонидан етарлича эътибор берилмайди. Шу боис ҳам руҳий ва иқтисодий зўравонлик ҳамда тазйиқ учун жавобгарликни қонунчилик йўли билан тартибга солиш талаб этилмоқда. Бу масалалар тўлиқ қамраб оладиган ягона қонун мавжуд эмаслиги эса давлат органларига тизимга солинган комплекс статистика олиб бориш имконини бермаяпти. 

Йиғилишда таъкидланганидек, Президент ташаббуси, ғоялари асосида илк бор ишлаб чиқилган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ана шу муаммоларга барҳам беришга қаратилгани билан жуда аҳамиятлидир. 

Лойиҳани пишиқ-пухта ҳолига келтириб, маромига етказиш жараёнида ҳар бир модда синчиклаб таҳлил қилинди. Ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди. 

— Қонун лойиҳаси хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаббат Тўхтаева. — Чунончи, унда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бундан ташқари, тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни назарда тутувчи процессуал кафолатларни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар акс эттирилган. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ кўрсатилиб, бу соҳадаги ваколатли органлар белгилаб берилган. 

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни тобора мустаҳкамлашга хизмат қилади. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг олдини олиш механизми қонунчилик даражасида мустаҳкамлаб қўйилади. 

Зиёда АШУРОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019