Хотин-қизлар қўмитаси Тошкент вилоятидаги маҳкума аёллар ҳолидан хабар олди

11:39 20 Август 2018 Жамият
265 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ходимлари Тошкент вилояти “Тадбиркор аёл” уюшмаси, маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан биргаликда Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБ, 1-жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкума аёлларнинг ҳолидан хабар олишди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад айрим сабабларга кўра ҳаёт йўлида адашиб қолган аёлларни жамиятга қайтганларидан сўнг ўрнатилган қонун-қоидаларга риоя этишларини тушунтиришдир. Шунингдек, касб-ҳунарга ўргатиш ишларини ташкил этиш орқали уларнинг эътиборини маълум мақсадларга йўналтиришдан иборат бўлди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашув чоғида ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбир сўнгида аёлларни яқинлашиб келаётган байрамлар билан қутлаб, совғалар улашилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар