Хотин-қизлар қўмитаси логотипи янгиланди

18:27 29 Август 2018 Жамият
829 0

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўз логотипини ўзгартирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Ундаги нозик аёл сиймоси аёл сифатларини ва Қўмита фаолияти йўналишларини ифода этади. Янги рамзда акс этган аёлнинг келажакка умид билан интилган нигоҳи эса хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгайтирилганлигини, шамолда жилваланаётган майин сочлари мақсад сари секин, аммо ҳақли интилишларини билдиради.

Янги логотип тўқ ҳаво рангдаги айлана шаклида бўлиб, унинг маркази бўйлаб оқ рангда келажакка умид билан боқиб турган аёл сиймоси, унинг шамолда жилваланаётган сочлари тасвирлари акс эттирилган.

Оқ ва мовий кўк ранглар ҳамда “икат” миллий матосининг нақшини қўлланилиши бошқа аёллар ташкилотларидан фарқланиши ва бетакрорликни англатади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019