Хотин-қизлар мақомини ошириш — долзарб вазифа

17:38 26 Сентябр 2019 Жамият
241 0

Тошкентда “Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги мавқеини кучайтириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистондаги ЕХҲТ лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда сенаторлар, депутатлар, вазирликлар ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Хотин-қизлар салоҳиятидан фойдаланиш, ўз мақсадларини рўёбга чиқариши учун имкониятлар тақдим этиш мамлакатнинг жадал иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўсишига ҳамда ривожланишига кўмаклашади. Иштирокчилар хотин-қизларнинг ижтимоий мақоми ва жинслар тенглиги масаласига ҳам эътибор қаратди.

Бугун мамлакатимизда бу йўналишда, аввало, жамиятнинг барча аъзоси учун тенг имкониятлар яратишнинг қонунчилик базасини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича иш олиб борилаётгани қайд этилди. Жумладан, яқинда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг мақомини, ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя қилиш кафолатларини қонунчилик даражасида мустаҳкамлаб қўйди ҳамда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликдан ҳуқуқий ҳимояни таъминлаб берди.

Тадбир давомида мазкур қонунларнинг асосий қоидалари, моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, оила бузилишининг олдини олиш, жамиятда оила мақомини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. ННТларнинг бу борадаги амалий иш тажрибаси батафсил кўриб чиқилди ва таҳлил қилинди.

Шунингдек, кўникма ва қобилиятга эга фаол хотин-қизларни раҳбар лавозимларига тайёрлаш, ишбилармон аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хотин-қизларга нисбатан жиноят кўрсаткичларини камайтириш, имкониятлари чекланган хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Якунда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019