Хорижлик экспертлар: «Ўзбекистон фаол ва ташаббускор ташқи сиёсат юритмоқда»

10:26 03 Май 2018 Сиёсат
3133 0
Фото: president.uz

Мамлакатимиз томонидан ташқи сиёсат борасида амалга оширилаётган жадал чора-тадбирлар Марказий Осиё ва унинг ташқарисида мутлақо янги геосиёсий муҳитни шакллантирмоқда. Таниқли экспертлар билдираётган фикр-мулоҳазалардан ҳам буни англаш мумкин.

Хусусан, Жаҳон сиёсатини ўрганиш институти (АҚШ) мутахассиси Николас Трикеттнинг фикрича, сўнгги вақтда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг фаол ҳамда ташаббускор субъекти, минтақа келажагига нисбатан узоқ муддатли ёндашувга эга давлат сифатида ўзини намоён қилмоқда.

“Ўзбек дипломатияси ташлаётган жадал қадамлар қисқа муддатда муҳим натижаларга эришишга имкон бериб, улар нафақат мамлакатнинг ўзи, балки бутун Марказий Осиё учун ҳам долзарб аҳамият касб этади”, деб ҳисоблайди америкалик таҳлилчи. Қўшнилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга, расмий Тошкент йирик давлатлар билан муносабатларда ҳам салмоқли ютуқларга эришаяпти. Буларнинг барчаси республика атрофида унинг изчил ички ривожланиши учун зарур бўлган мақбул ташқи сиёсий муҳитни яратаётир.

Ўз навбатида, Стратегик маданият жамғармаси эксперти Андрей Уваров шу йил Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтганини эсга олди.
Мутахассис мазкур учрашув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилиниб, у минтақа мамлакатлари томонидан қўллаб-қувватланганини таъкидлайди. Март ойининг ўзида Тошкентда Афғонистон бўйича юқори даражадаги йирик халқаро конференция ўтказилди.

— Яқинда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди, — дейди А. Уваров. — Умуман, ўзбек дипломатиясининг таъсири Марказий Осиёдан ташқарига ҳам “тарқалмоқда” ва республиканинг халқаро обрў-эътибори ортишига хизмат қилаётир.

Тожикистонлик сиёсатшунос Хурсанд Хуррамовнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан алоқаларидаги тараққиёт, энг аввало, ушбу мамлакатлар фуқаролари учун муҳим аҳамиятга эгадир.

Зеро, давлатлараро муносабатлар яхшиланишининг натижаси ўлароқ, чегаралар очилмоқда, виза тартиби осонлашиб, савдо-сотиқ учун тўсиқлар бартараф этилаётир. Бу халқларимизга бир-бирини кўпроқ бориб кўришга имкон бериб, товарлар ва хизматларнинг ўзаро ҳаракати жадаллашишига хизмат қилади.

Анвар МИРЗАЕВ
(«Халқ сўзи»)
тайёрлади.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019