Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шароитлар яратилади

17:14 15 Август 2018 Жамият
165 0

Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди.

Фуқароларнинг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминлаши юзасидан тавсиялар бериш ва мурожаттларни кўриб чиқиш Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шунингдек қарорга мувофиқ тавсия этиладиган хорижий диний таълим муассасаларининг рўйхати ҳар йили 1 яваргача Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.

Эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.

Дин ишлари бўйича қўмита эндиликда хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган фуқароларга доимий ҳамкорлик олиб боради ва уларга ҳар томонлама кўмаклашади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар