Хорижда ўқиётган талабанинг ўқиши кўчирилмаслигига нималар сабаб бўлиши мумкин?

18:24 02 Август 2020 Жамият
255 0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қуйидаги ҳолатларда ўқишни кўчиришга рухсат этилмаслиги белгилаб қўйилган:

– давлат аккредитациясидан ўтмаган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларга;

– масофавий (онлайн) таълим шаклида таҳсил олаётганларга;

– хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисидаги сўровномага салбий жавоб олинган тақдирда ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

Яна унинг қўшимча қилишича, вазирликнинг расмий сайтида ҳамда "Telegram"даги каналида кундузги, сиртқи, кечки таълим шакллари ва қўшма дастурлар асосида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини кўчиришга оид маълумотлар ёритиб борилмоқда.

Олий таълим вазири матбуот котиби Transfer.edu.uz сайти орқали ўқишни кўчириш учун аризаларни онлайн қабул қилиш йўлга қўйилгани, талабгорлар 5 августигача рўйхатдан ўтишингиз мумкинлигини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?