Хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тасдиқланди

18:12 14 Сентябр 2018 Жамият
820 0

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур фаолиятни амалга оширишга доир лицензия талаблари ва шартлари низомда белгиланган. Унга кўра, штатда олий юридик маълумотга эга бўлган камида бир нафар мутахассис, шунингдек, меҳнат мигрантларини юбориш назарда тутилаётган мамлакатлар тилларини яхши биладиган ходимнинг бўлиши лицензия талабларидан ҳисобланади.

Лицензия олиш учун ариза берувчи тегишли ҳужжатларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бевосита ёки электрон шаклда тақдим этади.

Ҳужжатлар ишчи орган – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўн иш куни давомида кўриб чиқилади.

Лицензия берилганлиги учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019