Хориж компанияси Термизда замонавий меҳмонхона қуради

15:52 23 Июль 2018 Жамият
584 0
Фото: "Халқ сўзи"

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов “Afghan–German company” таъсисчилари билан 10 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ҳамкорлик шартномасини имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда ҳукуматлар ва бизнес доира вакиллари ўртасида мунтазамлик касб этаётган қатор учрашув ва бизнес анжуманлари муҳим аҳамият касб этаётир.

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ҳамда “Afghan–German company” таъсисчилари Самиуллоҳ Самканай ва Абдулваҳоб Каимий ўртасида ўтказилган мулоқотда қурилиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Якунда “Afghan–German company” қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 10 миллион долларга тенг бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш эвазига Термиз шаҳрида замонавий тураржой комплекслари ва меҳмонхона қуришга келишиб олинди.
Илҳом РАҲМАТОВ,
“Халқ сўзи”мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019