Хоразмлик тадбиркорлар 4 та автобус ва 7 та микроавтобус сотиб олишди

13:59 30 Октябр 2019 Жамият
52 0

Йўловчи ташиш фаолиятини янада яхшилаш ва аҳолига сифатли автотранспорт хизматлари кўрсатишни кенгайтириш борасида Хоразм вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан мазкур соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўртасида мунтазам равишда ўтказилаётган тушунтириш ва тарғибот ишлари самараси ўлароқ вилоятдаги автокорхоналар томонидан автотранспорт паркини янгилаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига, янги ишчи ўринларининг яратилишига хизмат қилмоқда. 

Хусусан, Янгиариқ тумани аҳолисига йўловчи ташиш хизматларини таклиф этаётган “Янгиариқ транс сервис“ МЧЖ “Ипотекабанк” Хоразм вилоят филиалидан 3 йил муддатга, йилига 24 фоиз тўлов асосида 1 млрд.168 млн. сўм пул кредити ҳисобидан, Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган “FOTON CS2” русумли 7 та микроавтобус олиб келди. Бу ҳақда транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

– Микроавтобусларнинг 4 тасини “Янгиариқ-Урганч“ йўналишига, 3 тасида эса туризм йўналиши бўйича Хива шаҳри аҳолиси ва хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатишини режалаштираяпмиз, – дейди “Янгиариқ транс сервис“ МЧЖ раҳбари Жумамурод Қутлиев.

Маълум бўлишича олиб келинган микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилиши билан корхонада қўшимча равишда 10 та ишчи ўрни очилиб, микроавтобуслар томонидан кунига 1500-2000 нафар йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

“Хўжабобожон“ МЧЖ томонидан эса Халқ банки Гурлан тумани филиалидан 3 йил муддатга 1 млрд. 400 млн.сўм миқдорида кредит олиниб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ISUZU русумли 4 та автобус сотиб олинди. Харид қилинган автобуслар “Гурлан-Урганч” йўналишига қўйилиши режалаштирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019