Хоразмга китоблар карвони келди

19:28 04 Февраль 2019 Маданият
479 0

Иллюстратив сурат.

Урганч шаҳрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ёшлар кутубхонаси” лойиҳаси доирасидаги “Китоблар карвони” тантанали кутиб олинди.

Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари мудирлари, фаол ёшлар, ёш китобхонлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, таълим муассасалари кутубхоналарини бадиий ҳамда ўқув адабиётлари билан мунтазам таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз борди. Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

— “Ёш китобхон” кўрик-танловида иштирок этиш учун тайёргарлик кўряпман, — дейди Урганч шаҳридаги 21-сон айрим фанлар чуқур ўргатиладиган мактаб ўқувчиси Гуласал Кенжаева. — Бугун мактабимиз кутубхонасига совға қилинаётган китоблар орасида мен севган буюк адибларнинг асарлари борлигини кўриб, жуда қувондим. Мактабимиз кутубхонаси янада бойиганидан хурсандмиз. Тенгдошларим билан биргаликда бу асарларни албатта ўқиб чиқамиз.

Вилоятга келтирилган 36 номдаги 20 минг нусха китоблар ўз манзилларига етказилди. Уларни умумтаълим мактаблари жамоалари, ўқувчилар катта қувонч билан кутиб олдилар.

Одилбек Одамбоев (“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019