Хоразмда завод конвейеридан 200 мингинчи автомобиль чиқди

11:12 22 Декабрь 2019 Иқтисодиёт
198 0

“UzAuto Motors” компаниясининг Хоразм филиали икки юз мингинчи автомобилини ишлаб чиқарди.Бугунги кунда ушбу корхонада “Damas” ва “Labo” автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда.200 мингинчи бўлиб чиқарилган юбилей модел бу — “Damas” автомобили бўлди.

Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида барпо этилган ушбу заводда илк автомобиль 2014 йилнинг 6 январ санасида ишлаб чиқарилган эди. Корхонада фаолият кўрсатаётган муҳандис-техник ходимларнинг 80 фоиздан кўпроғини ёшлар ташкил қилади.Инглиз,рус ва корейс тилларида эркин мулоқот қила оладиган,замонавий автомобилсозлик ва ахборот коммуникация технологияларини пухта эгаллаган ёш мутахассисларнинг изланишлари натижасида корхона халқаро миқёсда муносиб ютуқларга эришмоқда. Жумладан, филиал автомобил ишлаб чиқариш заводлари сифат даражаларини белгилаб берувчи махсус сертификатни қўлга киритган.

Одилбек Одамбоев

(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019