Хоразмда зайтун етиштирилади

17:47 23 Май 2019 Жамият
595 0

Иллюстратив фото

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида зайтун етиштириш бўйича туркиялик ҳамкорлар билан 60 миллион долларлик йирик лойиҳани амалга оширишга киришилди.

Воҳа боғдорчилигида янги йўналиш очиб берадиган мазкур лойиҳа асосида жорий йилда ҳудудда 1 миллион туп, кейинги йилларда 4 миллион туп зайтун кўчатлари экилади.Эътиборли жиҳати, зайтунзорлар барпо этиш этиш учун айнан тупроқ унумдорлиги паст бўлган экин майдонлари танлаб олинди.

- Қишлоқ хўжалигида яхши самара бермаётган бундай майдонларда зайтун етиштиришни йўлга қўйиш ва яхши даромад олишимизга ишонамиз,- дейди туркиялик мутахассис Дурри Бурун. - Бир гуруҳ биолог ва тупроқшунос олимлар бу ерларни илмий жиҳатдан пухта ўрганиб, зайтун етиштириш учун етарли шароит мавжудлиги ҳақида хулоса беришди.Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишимиз туфайли сув таъминотида ҳам муаммо бўлмайди. Кейинги йилларда ниҳолларнинг ўсиб ривожланиши ва ҳосил беришига қараб зайтун мойи ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар қуриш ниятидамиз. Натижада ҳудуд аҳолиси учун яна янги иш ўринлари яратилади.

Зайтун мевасидан олинадиган мой аъло сифати, шифобахшлиги ва узоқ муддат сақланиши боис жаҳон бозорида жуда харидоргир ҳисобланади. Лойиҳа ташаббускорлари келгусида зайтун меваси ҳамда ёғини Европа ва араб давлатларига экспорт қилишни режалаштиришган.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019