Хоразмда “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

15:10 10 Июнь 2019 Жамият
718 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи якунланди.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичида 400 нафардан ортиқ талабгорлар қатнашган бўлса, вилоят босқичида 58 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди. Кўрик-танловни ташкил этиш ва баҳолашда очиқлик ва шаффофлик мезонлари етакчи ўрин тутди.

Танлов якунида ҳар бир номинация бўйича ғолиблар аниқланди.Унга кўра,”Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори “ номинацияси бўйича “Хива силк фабрик” МЧЖ раиси Музаффар Раҳимов, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” номинацияси бўйича “Табассум савдо плюс” МЧЖ раҳбари Отабек Ҳажиев, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси бўйича “Мақсуда-Мадамин” оилавий корхонаси раҳбари Мақсуда Мадаминова ғолибликни қўлга киритди. Урганч туманидаги “Ташаббус –Дўрмон” фермер хўжалиги раҳбари Тоҳир Рўзметов “Йилнинг энг яхши фермери”, Хоразм ёғоч ўймакорлиги мактаби вакили Ойбек Боғибеков “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси ғолиби деб топилди. Танлов ғолиблари ва совриндорларига махсус дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?