Хоразмда ўтказилган танловда ғолиб бўлган мурувват уйига Spark совға қилинди

17:46 22 Октябр 2018 Жамият
722 0

Хоразмда “Меҳрнинг ватани Ўзбекистондир!” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” мухбири Одилбек Одамбоев хабар берди.

Танловда ғолиб деб топилган Хива шаҳридаги “Мурувват уйи” га “Халқ банки” томонидан “Спарк” русумли енгил автомашина ва 35 миллион сўмлик кийим-кечаклар тўплами топширилди.

— Бундай хайрли тадбирлар ҳар биримизнинг қалбимизда шукроналик, меҳр-оқибат туйғусини кучайтириб, ҳаётдан розилик ҳиссини туйишга ёрдам беради, — дейди “Мурувват уйи” директори, тиббиёт фанлари номзоди Равшанбек Шениёзов.— Муассасамизга тадбиркор ва фермерлар, саховатпеша инсонлар ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келяптилар.

Бу ерда имконияти чекланган фуқароларнинг даволаниб саломатликларини тиклаши учун барча шарт-шароитлар яратилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019