Хоразмда “Маънавият фестивали” ўтказилди

11:21 23 Август 2019 Жамият
690 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан Хоразм вилоятида“Маънавият фестивали” бўлиб ўтди. Фестивал доирасида Матмурод девонбеги тарихий обидасида “Маърифат тур” лойиҳаси тақдимот маросими ҳам ташкил этилди. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад халқимиз маданий меросининг ўзига хос хусусиятлари, маърифий аҳамиятини ёритиш билан бир қаторда, аҳоли ўртасида ички туризмни ривожлантириш, замонавий технологик воситалардан самарали фойдаланган ҳолда тарихий обидалар ҳақида маълумот бериб,тарғибот-ташвиқотини кучайтиришдир.Тадбирдан сўнг иштирокчилар учун Хива шаҳрида жойлашган “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасига саёҳат уюштирилди.

Фестивал якунида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб келаётган ташаббускор тарғиботчиларга“Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан фахрий диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019