Хоразмда коррупцияга йўл қўйган мактаб директорлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

12:26 27 Ноябрь 2018 Жамият
940 0

Иллюстратив фото

Урганч шаҳрида Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашишга оид махсус ўқув курслари жорий этилишига доир бандлари Хоразм вилоятида қандай бажарилаётгани муҳокама қилинди.

Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ўқув муассасаларида коррупцияга қарши курашиш, ходимлар ўртасида порахўрлик ва бошқа мансаб суиистеъмолчиликларига чек қўйиш ҳам Давлат дастурида белгиланган вазифалардан. Бу борада вилоят бўйича ўқитувчи ҳамда ўқувчилар ўртасида режа асосида аноним сўровномалар ўтказилган ва улар натижаларига кўра, 2017 йилда Бош прокуратура ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган ҳайъат йиғилишида Урганч шаҳридаги таълим муассасаларида ўқувчи ва ўқитувчилардан мактабни таъмирлаш ишларига ҳамда турли хил тадбирлар учун пул йиғилаётгани муҳокама қилинган. Унинг натижаларига асосан, бир қатор камчиликларга йўл қўйган мактаб директорлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Йиғилишда бу бўйича вилоятда аниқланган хато ва камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, айрим таълим масканларида коррупцияга қарши кураш, тегишли таълим дастурларини такомиллаштиришга етарлича эътибор берилмаётгани айтилди.

— Жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасида таълим муассасалари ўқитувчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурлари доирасида махсус машғулотлар олиб борилмагани аниқланди, — дейди Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Толибжон Мадумаров. — Шу билан бирга, мазкур таълим масканларида коррупцияга қарши курашишга доир ўқув-методик ҳамда илмий адабиётлар умуман ишлаб чиқилмаган. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун жавобгарликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар ўтказилмагани ҳам қайд этилди.
Одилбек ОДАМБОЕВ,
“Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019