Хоразмда кўприк қулаб тушди (фото)

15:31 16 Август 2018 Жамият
578 0
Фото: Facebook / Хоразм ва хоразмликлар

15 август куни соат 18:40 атрофида вилоятнинг Ҳонқа тумани, Қорақош қишлоғида автомобиль кўпригининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Facebook‘даги "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳида маълум қилишган.

Воқеага гувоҳларнинг тармоққа жойлаштирган суратларига қарайдиган бўлсангиз, бу пайт йўл-кўприк устидан юк машинаси ҳаракатланаётган бўлганини кўриш мумкин.

Маълумотларга кўра, машина қулаш натижасида ҳосил бўлган улкан ўрага қулаб тушган. Гувоҳларнинг билдиришича, ҳайдовчи жароҳатланган ва касалхонага ётқизилган.

Ҳозирча бу борада расмий ахборот берилмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар