Хоразмда ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилди

16:17 06 Декабрь 2018 Сиёсат
601 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Хоразм вилоят прокуратураси тузилмасида Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокуратураси ташкил этилди.

Бу ҳудудда шоличилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчиликни ривожлантириш, ер ҳамда сувдан оқилона фойдаланишда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлашда қўл келади.

Эндиликда ихтисослаштирилган прокуратура қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув хўжалиги объектларининг ҳолатини яхшилаш, сувдан оқилона фойдаланиш ва томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ етиштириш иншоотлари ва қурилмаларини барпо этиш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда шоли етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, уни қайта ишлашда замонавий технологияларни жорий этиш ва мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ушбу соҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш йўналишларида қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга оширади.

Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокурори вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019