Хоразмда 12,4 млрд. сўмлик солиқ қарзлари ундирилди

15:53 03 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
669 0

Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида солиқ тўловчиларнинг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида ўтказилаётган қўшма тадбирлар маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтиришга, қўшимча манбаларни аниқлашга хизмат қилмоқда.

Ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар жараёнида 2249 та тадбиркорлик субъектларининг солиқларни ўз вақтида тўламасдан, фаолият юритаётгани аниқланди. Шундан 946 тасининг мол-мулклари хатловга олинди. 1854 та қарздорларнинг 12,4 млрд. сўмлик солиқ қарзлари давлат фойдасига ундирилди. Хусусан, Хива туманидаги “Хиванефтегазқурилиш” корхонасининг 317,0 млн. сўмлик “Solor 210” русумли экскаватори ва “ISUZU” русумли автобуси, Шовот туманидаги “Шовот машина трактор парки” МЧЖнинг 111,5 млн. сўмлик “CASE” русумли трактори ва Урганч туманидаги “Хударган Умид” хусусий корхонасининг 12,4 млн. сўмлик солиқ қарзи юзасидан корхонага қарашли юк ортувчи транспорт воситаси суд ҳужжатлари асосида қарздорлик ҳисобига хатланди, дейилади Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотда.

Давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратиб берилаётган бўлсада, белгиланган нормаларга риоя қилмасдан, ўз манфаатини давлат манфаатидан устун қўйиб, йирик солиқ қарздорлигининг келиб чиқишига сабабчи бўлаётганларнинг ҳам мавжудлиги киши дилини хижил қилади. Бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларидан солиқ қарзи мавжуд жами 35,1 мингта қарздорларнинг 79,4 млрд. сўмлик, шундан 12,9 мингта юридик шахсларнинг 68,9 млрд. сўмлик, 8,0 мингта жисмоний шахсларнинг 4,5 млрд. сўмлик, 14,2 мингта якка тартибдаги тадбиркорларнинг 6,0 млрд. сўмлик қарздорлиги мавжуд. Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 660 нафар шахсга нисбатан 63,4 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 113 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019