Хоразмда 118 ёшли онахонга биометрик паспорт топширилди

10:56 30 Июль 2018 Жамият
344 0
Фото: xorazm-iib.uz

28 июль куни Хоразм вилоятининг Хазорасп тумани, Баҳодир Матирзаев номли маҳаллада истиқомат қилувчи, 1900 йилда таваллуд топган Ёқутжон она Рахимовага биометрик паспорт топширилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Паспорт топшириш жараёнида Хоразм вилояти ва Хазорасп тумани ИИБ раҳбарияти иштирок этиб, 118 ёшли онахон ва унинг оиласига совға-саломларни топширишди.

Фото: xorazm-iib.uz

“Кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун авваламбор давлатимиз раҳбарига қолаверса, бу хайрли ишларга бош-қош бўлиб, жон куйдириб юрган барча мутасаддиларга, айниқса ички ишлар бошқармаси ходимларига миннатдорчилик билдираман, уларга соғлиқ тилаб дуо қиламан”, - деди табаррук онахон.

Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти бундан буён ҳам 100 ёшни қаршилаган ва қаршилаётган отахон ва онахонларга биометрик паспортларини топшириш жараёнини тантанали тарзда ўтказишни мақсад қилиб олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар