Хоразм вилоят телерадиокомпанияси учун янги бино фойдаланишга топширилди

10:26 22 Июль 2019 Жамият
269 0

Урганч шаҳрида Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Вилоят телерадиокомпаниясининг бундан қарийб 60 йил муқаддам қурилган биноси бугунги кун талабларига жавоб бера олмай қолган, ижодкорлар учун етарли шароитлар мавжуд эмас эди.Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи чоғида вилоят телерадиокомпанияси учун янги, замонавий бино қуриш ташаббусини қўллаб-қувватлади.Қисқа муддатда лойиҳа қиймати қарийб 26 миллиард сўмлик бино ва иншоотлар қад ростлади.

- Хоразм радиосиэшиттиришлари 1936 йилда, вилоят телевидениеси дастурлари эса 1961 йилдан эфирга узатила бошлаган,- дейди Хоразм вилоят телерадиокомпанияси директори, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ўткирбек Матқурбонов.- Жамоа йиллар мобайнида эски бинода, қийин шароитда фаолият юритиб келди. Янги бинодаги учта студия, телерадио дастурларни ёзиб олиш, монтаж қилиш, эфирга узатиш ҳамда архив хоналари эфир сифати ва ҳажмини янада оширишга имкон беради.Лойиҳанинг иккинчи босқичи келгуси йилга мўлжалланган бўлиб, бунда телерадиокомпаниянинг техник жиҳозларини тўла янгилаш кўзда тутилган.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019