Хоразм кунжутларига Туркияда талаб ортмоқда

09:50 24 Октябр 2018 Иқтисодиёт
693 0

Заминимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижда талаб катта. Хусусан, кунжут кейинги пайтда харидоргир маҳсулотлар қаторидан жой олмоқда. Биргина Хоразм вилоятидаги “Splash Urganch” ҳамда “Splash Agro Food” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида Туркияга 87 минг АҚШ долларилик кунжут ва кунжут маҳсулотлари экспорт қилингани бунинг яққол далилидир.

“Шу йилнинг август-октябрь ойлари давомида туркиялик ҳамкорлар билан 200 минг АҚШ долларидан ортиқ экспорт шартномалари тузишга эришдик. Бунда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш Хоразм филиали томонидан ташқи бозорларини ўрганиш, хорижий ҳамкорлар топиш бўйича кўрсатган маркетинг тадқиқотлари ҳамда айланма маблағлар учун кўрсатган молиявий кўмаги катта мадад бўлди“, - дейди тадбиркор Руслан Қаландаров.

“Хусусий сектор вакилларининг жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллашига амалий ёрдам бериш мақсадида жамғарма фаолияти замон талабларига мос равишда такомиллаштириб борилмоқда. Мақсадимиз битта, у ҳам бўлса, юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш ва шу орқали мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшишдир“, – дейди Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Хоразм филиали директори Отабек Атамуратов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019