Хонобод ҳарбий аэродроми шарафига очиқ осмон остидаги музей ташкил этилди

13:27 21 Июнь 2019 Жамият
296 0

Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродромининг 70 йиллиги муносабати билан мусаффо осмон остидаги очиқ музей ташкил этилди.

Бу йил ушбу аэродромда 10329-сонли ҳарбий қисм ташкил этилганлигига 70 йил тўлди. 1949 йилда иш бошлаган аэродромдан шу пайтга қадар қанчадан қанча самолёт кўкка кўтарилганлигини ҳеч ким ҳисоблаб чиқолмаса керак.

Қарши шаҳри яқинида жойлашган ушбу аэродромда кейинги йилларда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларини янада такомиллаштириш, ҳарбий учувчиларнинг профессионаллик даражасини ошириш, авиация ҳамкорлигидаги дала-ўқув машғулотларини реал вазиятларга яқинлаштирган ҳолда олиб бориш ва унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича бир қанча самарали тадбирлар амалга оширилди.

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида Хонобод ҳарбий аэродромига ташриф буюриб, ҳарбий учувчилар билан мулоқот ўтказган эди. Айни пайтда бу ердаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳарбий аэродромда ташкил этилган беш турдаги жанговор самолётлар ва марказда учувчининг рамзий ҳайкалини ўз ичига олган мусаффо осмон остидаги очиқ музейининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими, ҳарбий - маъмурий сектор раҳбари Зафар Рузиев,Россиялик меҳмонлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Аэродромда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм учувчилари томонидан амалий парвоз машқлари ўтказилди. Машғулотларда юқори тажрибага эга бўлган маҳоратли учувчилар миллий армиямиз жанговар шайлиги ва қудратини оширишга, само сарҳадларимиз мусаффолигини таъминлашга доим жанговар шай ҳолатда эканлигини намойиш этишди.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Global Firepower экспертлари ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатига киритилган ва Марказий Осиёдаги ҳарбий қудрати энг юқори давлат ҳисобланади.

Тадбир доирасида Қашқадарёнинг ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган кўргазмалар ва китоб ярмаркалари, бадиий жамоалар ҳамда воҳа санъаткорлари ижросидаги концерт дастури намойиш этилди.

А. Муҳаммадиев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019