Хонанда Жасур Умиров «Ўзбекконцерт» томонидан қаттиқ огоҳлантирилди

18:00 29 Май 2018 Маданият
1358 1

Хонанда Жасур Умиров клипидаги мавжуд камчиликларни тўғирламасдан эфирга берганлиги учун «Ўзбекконцерт» томонидан қаттиқ огоҳлантирилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳоловчи Бадиий кенгаш аъзолари томонидан хонанда Жасур Умировнинг «Сайпи» деб номланган қўшиғи ва унга ишланган клипидаги мавжуд камчиликларни тўғрилаб, оммага тақдим этиш вазифаси топширилган эди.

Бироқ билдирилган камчиликлар тўлиқ бартараф қилинмасдан эфирга берилганлиги учун хонанда Жасур Умиров огоҳлантирилади. Агар, ушбу ҳолат қуйидаги санъаткорда қайта такрорланса, унга берилган лицензия муддатидан аввал тўхтатилади.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019