Хонанда Абдулла Қурбоновнинг лицензияси тугатилди

14:53 31 Май 2019 Маданият
1762 0

Яқинда ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг чиқарган видеосига ҳақоратомуз тарзда ўз муносабатини йўллаган хонанда Абдулла Қурбонов томонидан санъаткор одобига тўғри келмайдиган ноўрин сўзлар орқали муборак Рўзаи Рамазон ойида кенг омманинг ғашига тегиш ҳоллари кузатилди. А.Қурбоновнинг ижтимоий тармоқлардаги кетма-кет чиқарган бундай номақбул аудио-видеолари ўз навбатида ёшлар орасида ва жамоатчилик ўртасида салбий фикр уйғотмасдан қолмади ҳамда норозиликларга сабаб бўлди.

Юқорида ҳолатлар бўйича хонандага "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан бир неча маротаба ушбу ноўрин муносабатларни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш берилди. Бунга қарамасдан хонанда томонидан ножоиз муносабатли фикрларни кенг оммага тарқатиш яна такрорланди.

Жанжалли воқеалар видеоси 


 

Шу боис лицензиат А.Қурбонов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.9-бандида назарда тутилган талаблар ва шартлар мунтазам равишда бузилганлигини инобатга олиб, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Қурбонов Абдулла Акбарович номига концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган АА-серияли, 5706-сон лицензиянинг амал қилиши 2019 йил 31 май кунидан тугатилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019