Хонадонга яшириниб олган ИШИД жангарилари йўқ қилинди

17:49 15 Апрель 2019 Жамият
411 0

Россиянинг Тюмень шаҳри ҳудудида 12 апрель куни тунда аксилтеррор амалиёти режими эълон қилинди. Бу ҳақда Life хабар берди.

ФХХ ходимлари Россия гвардияси ҳарбийлари ҳамда полиция кўмагида Калининск туманидаги Амурск кўчасини ўраб олишди. Махсус хизмат хабарига кўра, бу ердаги хусусий уйлардан бирида ИШИД террорчилик гуруҳининг икки нафар тарафдори яшириниб олиб, Тюменда қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишга тайёргарлик кўраётган эди.

Уларга қуролни тушириб, таслим бўлиш таклиф этилди, бироқ жиноятчилар бунга жавобан ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига қарата ўт очишган. Ўзаро отишма оқибатида жангарилар йўқ қилинган ва уйнинг бир қисми ёниб кетиб, вайрон бўлган.

Ҳудуд узоқ вақт қуршовда турди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан сапёрлар ва кинологлар билан биргаликда ҳудуд текшириб чиқилди. Натижада иккита Калашников автомати, иккита қўлбола портловчи восита, диний адабиётлар, электрон маълумотлар тарқатуви воситалар, портловчи қурилма қисмлари топилган.

Россия тергов қўмитаси томонидан шу бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тинч аҳоли ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ичда қурбонлар ҳамда жабрланганлар йўқ. Тюмень области губернатори Александр Моор ушбу амалиётни муваффақиятли амалга оширган тегишли идора ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларига миннатдорлик билдирган.

Маълум бўлишича, жангарилар жойлашиб олган уй бир неча кун олдин сотувга қўйилган бўлган.

Унинг сотувчиси сифатида Тимур Медов деган шахс кўрсатиб ўтилган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ҳақиқий исми Тимур Иналов бўлиб, у йўқ қилинган жангарилардан биридир. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида қурол ушлаб олган суратлари, шунингдек, ИШИД жангарилари суратларини жойлаштириб борган.

Тимурнинг қўшнилари у ўн йил олдин отаси билан Назрандан кўчиб келгани, оила тинч ва камтар ҳаёт кечирганини билдирган. Орадан бир неча йил ўтиб отаси вафот этган. Шундан сўнг у ёлғиз яшаган, автомобиллар ва мотоциклларга қизиққан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019