ХМТ вакили Cotton Campaign коалициясининг Ўзбекистонга нисбатан пахта бойкотини асоссиз деб атади

16:32 15 Апрель 2019 Жамият
390 0

Иллюстратив фото

Халқаро меҳнат ташкилотининг Вашингтондаги офиси директори Кевин Кассиди Cotton Campaign коалициясининг Ўзбекистонга нисбатан пахта бойкотини асоссиз деб атади.

Унинг бу ҳақдаги фикри “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Таҳлилнома” дастурида берилди.

“Ўзбекистон мажбурий меҳнатни йўқ қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар босқичини ортда қолдирди, кейинги босқич – барқарор иқтисодий ривожланиш. Энди диққат-эътиборни мажбурий меҳнат муаммосидан савдо-инвестициявий алоқаларни кенгайтириш ва Ўзбекистон фуқаролари бандлигини таъминлаш масаласи томон қаратиш керак. Ўзбекистон аграр секторини кенг миқёсда хусусийлаштириш ва механизациялаштириш жараёнлари шароитида Америка компанияларининг бунга жалб этилишининг кенгайииши Cotton Campaign халқаро коалицияси “пахта бойкоти” нақадар асоссиз эканлигини яна бир бор тасдиқлайди”, - дея таъкидлаган Кассиди. — Бинобарин, Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни тўлиқ тўхтатиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида янада фаол ахборот кампаниясини олиб бориш ва буларни халқаро бизнес жамоатчиликкача кенг етказиш муҳим аҳамият касб этади”.

Эслатиб ўтамиз, шу йил февраль ойида Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан бойкот ташаббускори бўлган Cotton Campaign коалциясининг ҳар йиллик йиғилишида иштирок этганди.

Учрашувда тўқимачилик ритейлерлари ва брендлари бойкот муддатсиз эмаслиги ва у ўзгаришлар ҳамда тузилмавий ислоҳотлар суръатлари сақланиб қолганда тўлиқ қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги билдиришганди. Шу маънода коалиция вакиллари 2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида сезиларли ўсишга эришиш муҳим аҳамият касб этишига урғу беришди.

Умуман олганда, Cotton Campaign коалицияси икки томонлама мулоқот конструктив тарзда кечганини эътироф этиб, очиқ мулоқот ва ўзаро самарали алоқалар келажакда ҳам давом этишига умид билдирди.

“Муҳокамаларимиз сермазмун, конструктив ва ижобий кечди. Унда яқинда эришилган сезиларли ўсиш билан биргаликда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди”, - деганди Cotton Campaign асосчиси Беннет Фриман ўшанда.

Маълумот учун, Cotton Campaign халқаро ташкилот бўлиб, унинг асосий мақсади пахта ишлаб чиқаришда болалар ва мажбурий меҳнатни йўқ қилишга қаратилган. Унинг фаолияти шарофати билан Европа ҳамда АҚШдаги кўплаб етакчи брендлар, компаниялар болалар ва мажбурий меҳнат фактлари мавжуд бўлгани учун ўзбек пахтаси ҳамда тўқимачилик маҳсулотларини харид қилишдан воз кечганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019