Эрдўғаннинг ўғли яна Ўзбекистонга келди. Хива яна бир халқаро фестивалга мезбонлик қилади

14:47 22 Июль 2019 Маданият
611 0

Жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Хива шаҳрида “Халқаро камондан отиш ва миллий ўйинлар фестивали” ўтказилади.

Бу спорт мусобақасини юқори савияда ташкил қилиш ва ўтказиш мақсадида Бутунжаҳон Этноспорт Конфедерацияси (БЭК)президенти Билол Эрдўған бошчилигида бир гуруҳ меҳмонлар Хивага ташриф буюришди. Туркиялик меҳмонлар фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан танишиб, маҳаллийоммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил қилинган матбуот анжуманида иштирок этдилар.

Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Бутунжаҳон Этноспорт Конфедерацияси (БЭК) президенти Билол Эрдўған, Туркия ўқчилар вақфи раҳбари Ҳайдарали Илдиз ва бошқалар фестивалнинг ўтказилиши, қамрови ва ёритилиши билан боғлиқ журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?