Хива тумани комплекс ривожлантирилади

14:52 04 Ноябрь 2019 Жамият
108 0

Ҳукумат қарори билан 2019-2020 йилларда Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Дастурнинг асосий устувор йўналишларидан бири туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳолининг, хусусан ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини оширишдан иборат.

Дастурга кўра, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий инфратузилма ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун жами 187 та лойиҳани амалга ошириш ва 674 та янги иш ўрнини яратиш назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019