Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси лицей талабалари учун очиқ дарс ўтди

22:45 14 Март 2019 Жамият
182 0

Фото: ТДПУ матбуот хизмати.

Тошкент давлат педагогика университети қошидаги академик лицейга 13 март куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним ташриф буюрди.

Академик лицей ўқувчиларининг хитой тилини билиш даражасини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон ва Хитой муносабатларига ёшлар кўзи билан назар ташлаш мақсадида уюштирилган ушбу ташриф давомида Цзян Янь хоним ўқувчиларга “Ўзбекистон ва Хитой маданияти” мавзуида очиқ дарс ўтди.

Академик лицейнинг хитой тилини махсус фан сифатида ўрганувчи гуруҳи билан ўтказилган очиқ дарсда Цзян Янь хоним ўзбек ҳамда хитой халқлари маданиятларидаги муштарак жиҳатлар тўғрисида сўзлади. Шунингдек, эркин савол-жавоб тарзида ўқувчилар билан ўзбек адабиёти дурдоналари — “Ўтган кунлар” романи, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Зулфия ижоди тўғрисида фикр алмашилди. Элчи хоним академик лицей ўқувчилари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ёддан ўқиди.

Учрашув сўнгида Цзян Янь хоним ХХР томонидан ҳар йили ажратиладиган таълим грантлари дастурида ТДПУ академик лицейининг икки нафар ўқувчиси ғолиб бўлганини эълон қилди. Ўқувчиларнинг тил ўрганишга бўлган интилишларини янада ошириш мақсадида хитой тилидаги нодир асарлар тўпламини лицей фондига совға қилди.

Дилдора Ибрагимова, Тошкент давлат педагогика университети матбуот котиби.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019