Хитойнинг энг йирик компaниялaридaн бири Фaрғонaгa инвестиция киритмоқчи

17:01 16 Август 2019 Жамият
126 0

16 август куни Фарғона вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати азоси Шуҳрат Ғаниев Хитой Халқ Республикасидан келган Hebei Weigeng International Import&Export company бош директори Ванг Зияо Лин ҳоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Делегация таркибида логистика компанияси директори Ванг Янг ҳамда ҳалқаро алоқалар бўйича директор Ванг Жиян Жанг ҳам учрашувда иштирок этди.

Фарғона вилояти ҳокими меҳмонларнинг ташрифидан хурсанд эканлигини билдирди. Ўз сўзида вилоятдаги 370 дан ортиқ хорижий компанияларнинг 40 таси Хитой компаниялари билан ташкил этилганлигини алоҳида такидлаб ўтди. Яқиндагина Фарғонада бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумида ҳам Хитойлик инвесторлар қатнашиб, ҳамкорлик шартномаларини тузган эдилар.

Ванг Зияо Лин ҳоним ўз компанияси ҳақида малумот берар экан, Пекин, Кванжу, Гонгконг каби шаҳарларда фаолият олиб боришларини билдирди. Компания асосан логистика, экспорт-импорт масалалари билан шуғулланади ва 16 йилдан бери фаолият кўрсатади. Бир йиллик айланмаси 2 миллиард AҚШ долларига тенг. 

Ушбу компания Хитойнинг энг ишлаб чиқариш ривожланган Ҳебей провинциясида жойлашган бўлиб, хўжалик моллари, мебел, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи завод-фабрикалар билан ҳамкорлик қилади. Унинг фикрига кўра, мазкур завод-фабрикалар раҳбарлари Ўзбекистон, хусусан, Фарғона вилояти билан ҳамкорлик қилишга қизиқмоқдалар. Шунинг учун делегация вилоятни ўрганишга келганлигини билдирди.

Компания Фарғонада ҳамкорлик қилиш учун ишлашга тайёр 3 та лойиҳани таклиф қилди. Биринчи лойиҳа бўйича қурилиш соҳасида, асосан йўл қурилиши соҳасида корхона очиш кўзда тутилган. Яъни, Aнгрен-Поп йўлини қуришда ишлатилган материалларни ишлаб чиқарадиган корғонани Фарғонада қуриш истагини билдирдилар. Ушбу лойиҳага 4 миллион AҚШ долларидан зиёд инвестиция киритиш режалаштирилган.

Иккинчи лойиҳа эса маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқилган бўлиб, компания ушбу соҳада Хитойда иккинчи ўринда туради. Мазкур лойиҳага 40 миллион AҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. Ушбу соҳада ҳавони ифлослантириш 0 % га тенг бўлган янги технологиядан фойдаланилади. Чиқиндини қайта ишлаб, кўмир, электр, ғишт кабилар ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу лойиҳа Хитойдаги Син Хуа университети олимлари ихтироси асосида тузилган.

Учинчи лойиҳа эса Фарғонада электромобиллар, велосипедлар, электротехника ишлаб чиқариш, терини қайта ишлаш бўйича эканлиги айтилди.

Шуҳрат Ғаниев якунловчи сўзида вилоят ҳокимлиги инвесторлар учун шароитларни яратиб беришга тайёр еканлигини, ҳамкорлик иқтисодий барқарорликка олиб келишини таъкидлаб ўтди. Музокара сўнгида эсдалик совғалари топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019