Хитойнинг бир қатор шаҳарларидан Ўзбекистонга чартер рейслари йўлга қўйилади

11:53 12 Июнь 2018 Иқтисодиёт
749 0
Фото: Авиатранспортное обозрение

Хитойдан Ўзбекистонга чартер рейслари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Diplomatic VIP and Travel Service туристик компанияси Хитойдаги туроператорлар билан биргаликда жорий йил август ойи охирида Чунцин, Лоань, Сиань шаҳарларидан чартер ва тўғридан-тўғри рейсларни ташкил этишга тайёр.

Чин ўлкасидан келган соҳа вакиллари сафар давомида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишди. Меҳмонлар сафида 18 нафар туроператор ва 4 нафар фотограф бор эди.

Улар хитой тилидаги эълонлар ва маълумотларни кўриш истагида эканлиги, сабаби бу ХХРдан келадиган сайёҳлар учун керакли манзилни осон топиб олишида қўл келишини айтиб ўтди. Ўз навбатида, хитойча таомлар тайёрланадиган ресторанлар фақат Тошкент шаҳрида борлиги, ваҳоланки, бошқа ҳудудларда ҳам бу каби тамаддихоналар тезда оммалашиб кетиши мумкинлиги таъкидланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019