Хитойликлар Ўзбекистонда қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга инвестиция киритмоқчи

11:45 22 Июнь 2018 Иқтисодиёт
874 0

Бир гуруҳ хитойлик инвесторлар Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги «Жаман каскир», «Айтим», «Сариктау» ва «Акташ» конларида бўлиб қимматбаҳо тошларни ўрганди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўрганиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, кончилик саноати индустриясини янада ривожлантириш ҳамда янги инновацион ғояларни татбиқ қилиш масаласи кўриб чиқилди.

«Биз, Қизилқум саҳросида бирюза, гранит ва бошқа қимматбаҳо тошларнинг катта ҳажмдаги захираси мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Шунинг учун ҳам қурилиш саноатида ишлатиладиган замонавий безакларни тайёрлаш учун заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритмоқчимиз», деган хитойлик тадбиркор Ю Цаоянг.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда бизнес-режалар ишлаб чиқиш, қурилиш майдони ва муддатини белгилаш мақсадида геология тажрибалари амалга оширилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019