Хитойлик ишчилар Тожикистонда исён кўтарди

11:13 23 Май 2020 Дунё
345 0

Хитойлик ишчилар Тожикистонда қўзғолон кўтарган. Тахминларга кўра, бунга сабаб уларга ойлик иш ҳақларининг кечикиши бўлган. Бироқ улар уйларига қайтариб юборишларини талаб қилган деган қараш ҳам бор.

Воқеа Зарнигор шаҳрида рўй берди, деб ёзади Zakon.kz ўз манбаларига таяниб.

Қарийб 60 нафар хитойлик ишчилар “Тожикистон-Хитой тоғ-саноати компанияси“ бош офисига бостириб кирган.

Ишчилар билан келишишга бўлган уриниш ўз самарасини бермаган. Маҳаллий ОАВда ёзилишича, норози мигрантлар вандализм ҳаракатларини амалга оширганлар. Бино ва бир нечта автомобилларнинг ойналарини синдиришган.

Воқеа жойига махсус кучлар етиб келган. Улар қўзғолончиларни тинчлантириш учун ҳавога қаратиб ўқ ҳам узишган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Ушбу компанияда ХХРдан 60га яқин ишчи фаолият юритади.
Манбаларга кўра, мутасаддилар хитойлик ишчиларнинг сабабларини муҳокама қилиш учун музокаралар ўтказишди. Компанияга ишчиларга охирги уч ойлик учун маошларни беришни тезлаштириш тавсия этилди.

“Тожикистон-Хитой тоғ-саноати компанияси“ га 2007 йилда асос солинган бўлиб, руҳ, қўрғошин ва мис қазиб чиқариш билан шуғулланади. У Хитойнинг янги технологиялар экспорт-импорти бўйича глобал компанияси томонидан хусусийлаштирилган Олтинтопкан руда бошқармаси базасида ташкил этилган. Устав капитали 30 млн. долларга тенг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?