Хитойлик ишбилармонлар Самарқандда

11:59 31 Май 2018 Иқтисодиёт
1377 0

Самарқанд шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг Шэньси провинциясидан ташриф буюрган бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

— Яқинда бизнинг ишбилармонларимиз ҳам Шэньсига бориб, бир қатор шартномалар имзолаб қайтишган эди, — деди Самарқанд вилояти ҳокими Т. Жўраев. — Бунинг натижасида Хитойдан кўплаб замонавий техникалар олиб келдик.

Учрашувда Шэньси провинциясининг қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт уюшмаси раиси Санг Ши Цзин ўртадаги алоқаларнинг самаралари ҳақида сўз юритди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш бўйича битимлар тузишга келишиб олган тадбиркорлар иштирокида Самарқанд давлат университетида “Хитой тарихи ва маданияти” марказининг очилиш маросими ҳам бўлди.

Марказга Хитой ҳунармандлари тайёрлаган ноёб буюмлар туҳфа қилинди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019