Хитойлик ишбилармонлар Наманган вилоятида чарм-пойабзал кластери ташкил этади

10:23 18 Октябр 2019 Жамият
57 0

Кеча  Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикаси ишбилармонлари делегациясини қабул қилди. Делегация таркиби Гуандун провинцияси Хойчжоу округи пойабзал саноати корхоналари палатаси раиси, “Huizhou Dongying Leather” компанияси директори Йисун Лин, “Xinrun Plastic Forming Factory” компанияси бош директори Юбо Жанг, “Caihong Leather” компанияси бош менежери Сюнпин Йен, “Huayang Xuchang” компанияси раҳбари Бо Панг, Пекин университетининг Янги таркибий иқтисодиёт институти вакиллари Жиа Ю ҳамда Сяолу Ли хонимдан иборат.

Бўлиб ўтган учрашувда асосий мақсад вилоятда пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кластерни ташкил этишга қаратилди. Унинг фаолияти Aкциядорлик тижорат “Алоқабанк” томонидан хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатимизда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган салмоқли ишлар доирасида йўлга қўйилиши кўзда тутилган. 

Эътиборлиси, бундай кластер Хитой инвестицияси билан Наманган ва Бухоро вилоятларида ташкил этилганидан сўнг 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўрнини яратиш, шунингдек, ҳар йили 2,0 млн жуфт экспортбоп оёқ қийимлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.

Икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари барча соҳаларда Ўзбекистон-Хитой алоқаларини мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатяпти. Натижада ХХР Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик ҳамкорларидан бирига айланди.

Меҳмонларга Наманган вилоятида хорижий сармоядорлар учун яратилган шароитлар ва имтиёзлар, ҳудуднинг иқтисодий ва инвестицион кўрсаткичлари,  ҳудудда фаолият олиб бораётган эркин иқтисодий зоналар, хорижий компанияларни рўйхатга олиш, ишлаб чиқаришни бошлаш учун экологик нормативлар, маҳсулотларни сертификатлаш каби йўналишларда батафсил маълумот берилди.

- Ташрифимизнинг биринчи кунида Ўзбекистон Бош вазири билан учрашдик, - дейди Пекин университетининг Янги таркибий иқтисодиёт институти халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича директори Жиа Ю. – Ҳукумат раҳбари вилоятингизни юксак инвестицион ҳамда иш ресурслари салоҳиятини алоҳида қайд этди. 

- Бу Намангана қилган иккинчи сафаримиз, - дея таъкидлади Хойчжоу округи пойабзал саноати корхоналари палатаси раиси, “Huizhou Dongying Leather” компанияси директори Йисун Лин. - Биринчи гал олган маълумотларимиз асосида бугун чарм-пойабзал соҳасида иш олиб борувчи компанияларимиз раҳбарларидан ташқари, тайёр кийим ҳамда жинсилар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Huayang Xuchang” компанияси директори ҳам Наманган текстил секторига инвестиция киритиш ниятида биз билан ташриф буюрди.

Йисун Лин ўзи раҳбарлик қилаётган Палатага 6000 дан зиёд пойабзал ишлаб чиқарувчи компаниялар аъзо эканини айтиб, Наманганнинг инвестицион жозибадорлиги уларнинг кўпчилигини вилоятга тортишга имкон беришини қўшимча қилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.
“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019