Хитойда тарқалган хавфли вирус сабаб Олимпиада саралаш турнири бекор қилинди, Ўзбекистон терма жамоаси ортга қайтади

12:52 22 Январь 2020 Спорт
1887 0

Хитойнинг Уҳан шаҳрида бўлиб ўтиши лозим бўлган ёзги олимпиадага саралаш мусобақаси бекор қилинди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.

Бугун, 22 январь куни Олимпиада саралаши бўйича ташкилий қўмита Осиё ва Океания минтақаси саралашида иштирок этиш бўйича аккредитациядан ўтган бокс федерацияларига мусобақа бекор бўлгани ҳақида хат юборган.

“Хитойда янги коронавирус келтириб чиқарган пневмония сабабли биз сизнинг хавфсизлигингиз ва саломатлигингизни ўйлаб ушбу мусобақани бекор қилишга қарор қилдик”, — дейилади хабарда.

Саралаш мусобақасининг янги манзили ва муддати борасида Олимпиада саралашига масъул ташкилотлар томонидан кейинроқ эълон қилиниши айтиб ўтилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган хабарга кўра, 22 январ ҳолатига кўра, мазкур касаллик натижасида 9 киши ҳалок бўлган, 440 одам касалликка чалингани рўйхатга олинган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019