Хитойда “Ўзбекистонни биласизми?” лойиҳаси амалга оширилмоқда 

11:49 19 Август 2019 Жамият
84 0

Хитойнинг Ланчжоу шаҳрида бир гуруҳ фаол ватандошларимиз томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида юртимизни танитиш ҳамда келаётган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида “Ўзбекистонни биласизми?” лойиҳаси амалга оширилмоқда.  Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди. 

Хусусан, Ланчжоу шаҳридаги машҳур туризм масканлари, жумладан, Байташан боғида хитойликлар ва сайёҳлар орасида Ўзбекистонга доир билимларини аниқлаш борасида сўровлар ўтказилди. Ўзбекистон ҳақида билмаган хитойликлар ва бу мамлакатга ташриф буюрган туристларга Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида маълумотлар (қўлланма, футболка, кепка ва б.) тақдим этилди. Қайд этиш жоизки, ватандошларимиз томонидан ташкил этилган мазкур лойиҳани кенг тарғиб қилиш мақсадида видеоролик тайёрланди ва Youtube каналидаги саҳифага жойлаштирилди. 

“Аксарият хитойликлар Ўзбекистон ҳақида етарли маълумотларга эга эмас. Биз лойиҳа давомида Ўзбекистоннинг машҳур шаҳарлари, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз ҳамда миллий таомларимиз ҳақида батафсилроқ маълумот беришга ҳамда хитойликларни мамлакатимизга саёҳат қилишга қизиқтиришга ҳаракат қилдик. Виза режимининг соддалаштирилганлиги хитойликлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу каби лойиҳаларни янада кўпайтириш зарурияти мавжуд” – дейди ватандошимиз Абдуҳафиз Мийлиқулов. Ўз навбатида, Туризмни ривождантириш давлат қўмитаси Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини хорижда кенг тарғиб қилишда фаоллик кўрсатаётган ватандошларимизга миннатдорчилик билдиради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019